«Ливерпуль» Камарага жиддий қизиқиш билдирмоқда
Клуб ёщда ҳам унга таклиф билан чиққан.
ФОТО: Getty images
«Ливерпуль» қишки трансфер ойнасида «Монако» ярим ҳимоячиси Ламин Камарани ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Football Insider маълумотига кўра, мерсисайдликлар марказий чизиқдаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадида сенегаллик футболчи трансферини амалга оширмоқчи. Клуб ёщда ҳам унга таклиф билан чиққан. Бироқ томонлар ўртасида келишув амалга ошмаганди.
22 ёшли футболчи 2026/27 йилги мавсумда барча мусобақалар доирасида 6 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.