«Ливерпуль» Изакнинг жароҳати бўйича текширув ўтказади
Футболчида суяк синши ташхиси қўйилиши мумкин.
ФОТО: Getty Images
«Ливерпуль» тиббий штаби ҳужумчи Александр Изакнинг жароҳати бўйича текширув ўтказиб, аниқ ташхис ва синиш бор-йўқлигини аниқлайди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Изак Англия Премьер-лигасининг 17-тури доирасида «Тоттенхэм»га қарши ўйинда (2:1) чап оёғининг пастки қисмида жароҳат олди ва номаълум муддатга сафдан чиқди. Футболчи 60-дақиқада, ўзи киритган голдан сўнг дарҳол майдонни тарк этди.
Манба маълумотларига кўра, «Ливерпуль»да жароҳатнинг оғирлик даражасига нисбатан оптимизм кам. Изакнинг жароҳати «қизиллар»ни қишки трансфер ойнасида янги ҳужумчи харид қилишга ундаши мумкин.
Александр Изак «Ливерпуль» сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол урди ва битта голли узатма амалга оширди.
Насрулло Каримов
Журналист