locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Ливерпуль\" Исак трансфери учун 100 млн фунт сарфламоқчи

У энг қиммат келишуви бўлиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Ливерпуль" Исак трансфери учун 100 млн фунт сарфламоқчи
Фото: Getty Images

“Ливерпуль” клуби “Ньюкасл” ҳужумчиси Александр Исакнинг трансферини амалга оширмоқчи, дея хабар беради The Athletic.

Манбага кўра, клуб швециялик форварднинг трансфери учун 100 миллион фунт ва қўшимча бонусларни қўшишга тайёр.

Қўшимча тўловларни инобатга олса, Исакнинг келишуви Флориан Вирцнинг трансферидан ҳам қимматга тушиши мумкин.

Бу трансфер осонликча амалга ошмаслиги мумкин. “Ньюкасл” ўз етакчисининг сотувидан камида 150 млн фунт ишлаб олишни режалаштирган.

“Ливерпуль" Дарвин Нуньесни сотиб юбормоқчи ва ундан тушган пуллар эвазига Исакни қўлга киритишга уриниб кўради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг