«Ливерпуль» «Интер»нинг Кёртис Жонс борасидаги таклифини рад этди
Инглизлар хавбекни қимматроқ нархга баҳоламоқда.
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
«Ливерпуль» ярим ҳимоячи Кёртис Жонcни сотиб олиш бўйича Миланнинг «Интер» клуби томонидан берилган таклифга рад жавобини берди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.
Манбанинг хабарича, Италия клуби футболчи учун 25 миллион евро таклиф қилган ва бу мерсисайдликларни мутлақо қониқтирмаган. Англия жамоаси хавбекни анча қимматроқ баҳоламоқда.
Кёртис Жонс «Ливерпуль» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 25 ёшли футболчи мерсисайдликлар асосий жамоасида 2020 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Шу вақтга қадар у «қизиллар»нинг асосий таркибида жами 228 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 25 та голли узатмани амалга оширди. Жонснинг айни дамдаги трансфер қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда.