«Ливерпуль» «Интер» ҳимоячиси учун 100 миллион евро тўлашга тайёр
Мерсисайдликлар мудофаа чизиғини мустаҳкамлашни мақсад қилган.
ФОТО: Getty Images
«Ливерпуль» ҳимоя чизиғидаги муаммоларни ҳал этиш учун январ ойида трансфер бозорига чиқишни режалаштирмоқда.
Fichajes нашрининг хабар беришича, мерсисайдликларнинг асосий трансфер мақсади — «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастони ҳисобланади.
Манбага кўра, «Ливерпуль» раҳбарияти 26 ёшли италиялик футболчининг ўйин услубини юқори баҳолайди ва у учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Клуб мутасаддилари Бастонини жамоанинг ҳимоя линиясига қайта шакл бериш лойиҳаси учун энг мос номзод деб ҳисобламоқда.
Маълумот учун, Бастони жорий мавсум барча турнирларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. «Ливерпуль» ўзининг навбатдаги ўйинини 9 ноябр куни «Ман Сити»га қарши ўтказади.
Насрулло Каримов
Журналист