“Ливерпул” “Интер” футболчиси учун 100 миллион еврo сарфлаши мумкин
ФОТО: Getty Images
“Ливерпул” “Интер”нинг 28 ёшли ярим ҳимоячиси Никола Бареллага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда La Gazzette dello Sport нашрига таяниб, Sport Witness хабар бермоқда.
Манбага кўра, “нерадзуррилар” италиялик футболчининг нархини 100 миллион еврога баҳолаган. Таъкидланишича, мерсисайдликлар Бареллани бу нархга сотиб олиши даргумон.
Маълумот учун, Барелла жорий мавсум барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 80 миллион еврога баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист