«Ливерпуль» Инасиуни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Футболчининг "Спортинг" билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
Лиссабоннинг "Спортинг" клуби марказий ҳимоячиси Гонсалу Инасиу "Ливерпуль"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.
Манбага кўра, 24 ёшли ҳимоячига “Барселона” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Клуб ҳимояни шу ўйинчи билан кучайтиришни истамоқда.
"Ливерпуль" португалияликни "Кристал Пэлас" вакили Марк Гехига муқобил сифатида белгилаган. "Қизиллар" январь ойидаёқ янги марказий ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Гонсалу Инасиунинг Transfermarkt порталидаги нархи - 45 млн еврони ташкил этади. Футболчининг "Спортинг" билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Лиссабонликлар ҳимоя етакчисига даъвогарлар орасида "Манчестер Юнайтед" ҳам бор эди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист