locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Илья Забарнийга қизиқиш билдирмоқда

Унинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
 «Ливерпуль» Илья Забарнийга қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty images

Украина миллий жамоаси ва «ПСЖ» ҳимоячиси Илья Забарний Англиянинг «Ливерпуль» клуби қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда Франциянинг Foot01 нашри хабар берди.

Манбага кўра, сўнгги ҳафталарда футболчининг вакиллари Забарний номзодини мерсисайдликларга таклиф қилган ва клуб билан дастлабки музокаралар ҳам ўтказилган.

«Ливерпуль»нинг ҳимоячига бўлган қизиқиши жамоа бош мураббийи Андони Ираола билан боғлиқ. Испаниялик мутахассис Забарнийнинг имкониятларини яхши билади, чунки улар аввалроқ «Борнмут»да бирга фаолият олиб боришган.

Шу билан бирга, ушбу трансферни амалга ошириш осон кечмаслиги таъкидланмоқда. Чунки «ПСЖ» Забарнийни ўтган ёзда «Борнмут»дан 57 миллион еврога сотиб олган ва жиддий таклифсиз футболчини қўйиб юбориш ниятида эмас.

Илья Забарний 2025 йил ёзида «ПСЖ» сафига қўшилган. У ҳозирга қадар парижликлар таркибида 37 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, 23 ёшли ҳимоячининг бозор қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзигача мўлжалланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг