“Ливерпуль” икки футболчисини Осимҳеннинг трансферига аралаштирмоқчи
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
“Ливерпуль” “Наполи”нинг 26 ёшли ҳужумчиси Виктор Осимҳеннинг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, мерсисайдликлар Нигериялик футболчини алмашиш учун Федерико Кьеза ва Дарвин Нунесни ҳам шартнома учун таклиф қилишга тайёр. Сўнгги кунларда Нунес ва Кьеза иштирокида клублар ўртасида дастлабки музокаралар ўтказилди.
Таъкидланишича, “Ливерпуль” Осимҳеннинг атрофидагилар билан ҳам алоқада бўлиб турибди. Бироқ трансферга форварднинг маош талаблари тўсиқ бўлиши мумкин.
Аммо “Ливерпуль” Нунес ва Кьезанинг сотувидан йилига 15 миллион фунт стерлинг тежаб қолади, бу маблағни эса Осимҳеннинг маошига сарфлаши мумкин.