locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Йилдиз учун курашга қўшилди

Туркиялик футболчига АПЛ клублари жиддий қизиқмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» Йилдиз учун курашга қўшилди
ФОТО: Getty images

"Ювентус" ҳужумчиси Кенан Йилдиз "Ливерпуль" қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда журналист Эмре Саригул маълум қилди.

Манбага кўра, мерсисайдликлар 20 ёшли футболчи учун курашга қўшилди. Клуб скаутлари Туркиянинг Болгарияга қарши баҳсини стадиондан кузатиб боришган.

Ушбу баҳсда Кенан дублга эришган ва жамоаси ғалабасига ҳисса қўшган.

Футболчи жорий мавсум "Ювентус" сафида 8 та ўйинда майдонга тушди. Бу даврда у иккита гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг