«Ливерпул» Хаби Алонсо борасида «Реал»дан маълумот сўради
«Ливерпул» раҳбарияти Хаби Алонсони жамоанинг янги бош мураббийи этиб тайинлаш борасида ҳали тўлиқ бир қарорга келмаган. Шу сабабли, мерсисайдликлар мутахассиснинг «Қироллик клуби»даги фаолияти ҳақида маълумот олиш мақсадида Мадриднинг «Реал» жамоаси билан алоқага чиқишди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Манбанинг таъкидлашича, «Ливерпул» Алонсонинг тайинлови бўйича ўзига хос «тавсиянома» олишни кўзлаган. Бу худди бизнес оламидаги тавсия хатга ўхшаш жараён экани айтилмоқда. 2025 йилнинг ёзида Трент Александер-Арнолднинг трансфери сабабли клублар ўртасида юзага келган тарангликка қарамай, улар ҳали ҳам ўзаро ишончли муносабатларни сақлаб қолишган.
Эслатиб ўтамиз, Алонсо ўтган йилнинг ёзида «қаймоқранглилар» бош мураббийи этиб тайинланган эди. Бироқ жорий йилнинг 12 январь куни Мадрид клуби испаниялик мутахассис билан ҳамкорлик тўхтатилганини эълон қилди.