«Ливерпуль» Хаби Алонсо билан оғзаки келишувга эришди — манба
«Ливерпуль» клуби келгуси мавсум учун бош мураббий излаш жараёнида испаниялик мутахассис Хаби Алонсо номзодини жиддий кўриб чиқмоқда. OK Diario нашрининг хабар беришича, томонлар ўртасида ҳамкорлик бўйича оғзаки келишувга эришилган ва уч йиллик шартнома имзолаш имконияти муҳокама қилинмоқда.
Ушбу келишувнинг якуний амалга ошиши жамоанинг амалдаги бош мураббийи Арне Слотнинг мавсум якунидаги натижаларига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Хусусан, агар «Ливерпуль» жорий мавсумда УЕФА Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқса, Хаби Алонсо билан тузилган мазкур оғзаки келишув ўз кучини йўқотиши мумкин.
Манбага кўра, клуб вакиллари ва Алонсо атрофидагилар ўртасидаги дастлабки ноформал мулоқотлар ўтган йилнинг ноябр ойи охирида бошланган. Ўша вақтда испаниялик мураббий ўзининг олдинги иш жойида босим остида қолган эди. Шу сабабли «Ливерпуль» раҳбарияти келгуси мавсум учун захира варианти сифатида айнан Хаби Алонсони кўриб чиқа бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, Хаби Алонсо «Реал» клубидаги биринчи мавсумидаёқ, жорий йилнинг январ ойи ўрталарида истеъфога чиқарилган эди.