locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ливерпуль” Гринвуд учун асосий даъвогар

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Ливерпуль” Гринвуд учун асосий даъвогар
Фото: Getty Images

“Марсель” ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TeamTalk хабар берди.

Манбага кўра, “Ливерпуль” клуби Гринвудга қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар ёзда 23 ёшли инглиз ҳужумчиси учун 35 миллион евро сарфлашга тайёр.

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси АПЛга қайтишга тайёрлиги ҳам хабар қилинганди.

Футболчининг “Марсель” билан шартномаси 2029 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Жорий мавсумда у Франция чемпионатида 30 ўйинда 18 та гол урди ва 3 ассистни қайд этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг