locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Гертрейда трансфери бўйича келишувга эришди

«Лейпциг» 25 ёшли футболчи билан хайрлашишга тайёр.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпуль» ҳимоя чизиғини кучайтириш йўлида муҳим қадам ташлади. Мерсисайдликлар айни дамда ижара асосида «Сандерленд» шарафини ҳимоя қилаётган «Лейпциг» ўнг қанот ҳимоячиси Люцхарел Гертрейда билан тўлиқ келишувга эришди. Бу ҳақда Флориан Плеттенберг маълум қилди.

Манбанинг таъкидлашича, Германия клуби 25 ёшли футболчини қўйиб юборишга тайёр. Ҳозирда «Ливерпуль» ва «Сандерленд» клублари трансфернинг қолган жиҳатлари бўйича тўғридан-тўғри мулоқот олиб бормоқда.

Гертрейда жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 18 та учрашувда майдонга тушди, бироқ ҳозирча самарали ҳаракатлари билан ажралиб тургани йўқ. Нидерландиялик футболчининг «буқалар» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Transfermarkt портали ҳимоячининг бозор қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг