locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Гехи борасида «Кристал Пэлас»га янги таклиф юборади

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» Гехи борасида «Кристал Пэлас»га янги таклиф юборади
Фото: Getty Images

"Ливерпулm" "Кристал Пелас" сардори Марк Гехи учун янги таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.

Манбага кўра, мерсисайдликлар клуби яқин вақт ичида 25 ёшли марказий ҳимоячини сотиб олиш учун янги сўров юборишни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, англиялик футболчининг "Ливерпуль" билан шахсий шартномаси шартлари бўйича келишувга эришган. Энди клублар ўзаро келишиб олишса, трансфер якунланиши мумкин.

Гехининг “бургутлар” билан шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Трансфермаркт портали унинг нархи 45 миллион еврога баҳоланган.

Ўтган мавсумда у "Кристал Пелас" сафида барча турнирларда 44 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг