\"Ливерпуль\" футболчиси машғулотда жамоадошлари билан тортишиб қолди
Мураббийлар штаби вазиятга зудлик билан аралашган ва тортишув тезда якунланган.
Фото: Getty Images
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Доминик Собослай жамоанинг мавсумолди машғулотларидан бирида жамоадошлари билан кескин тортишувга киришди.
Маълумотларга кўра, вазият икки томонлама ўйин вақтида юзага келган. Бир неча ўйин эпизодидан норози бўлган Собослай жамоадошларига эътироз билдирган ва бу қисқа муддатли оғзаки бахсга сабаб бўлган.
Мураббийлар штаби вазиятга зудлик билан аралашган ва тортишув тезда якунланган. Жамоа ичида ушбу ҳодиса жиддий можаро сифатида баҳоланмаяпти. Машғулотлар одатдаги тартибда давом эттирилган.
Эслатиб ўтамиз, Доминик Собослай 2023-йилдан буён "Ливерпуль" сафида тўп сурмоқда ва жамоанинг асосий ярим ҳимоячиларида бири ҳисобланади. Янги мавсум олдидан у жамоа сардорларидан бири сифатида ҳам кўрилмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист