locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ливерпул” Флориан Вирц учун янги таклиф юборди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Ливерпул” Флориан Вирц учун янги таклиф юборди
ФОТО: Getty Images

“Ливерпул” ҳужумкор ярим ҳимоячи Флориан Вирц учун “Байер”га 130 миллион евролик янги таклиф юборди. Бу ҳақда The Athletic журналисти Девид Орнштейн хабар бермоқда.

Манбага кўра, бу мерсисайдликлар томонидан 22 ёшли футболчининг трансфери бўйича иккинчи таклиф бўлди. Таъкидланишича, бу суммага белгиланган тўловлар, шунингдек, мумкин бўлган бонуслар киради.

Маълумот учун, Вирц ўтган мавсум барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 140 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг