«Ливерпуль» Флориан Вирц трансферини якунламоқда
ФОТО: Getty Images
Англиянинг «Ливерпуль» клуби «Байер» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Флориан Вирцни ўз сафида кўришга жуда яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, мерсисайдликлар Вирцни шу ҳафта охирида ўз футболчиси сифатида эълон қилиши мумкин. 22 ёшли футболчи жума куни тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилган.
Қайд этилишича, ушбу трансфер 136,3 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу эса «Ливерпуль» тарихидаги энг қиммат харид бўлиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Флориан Вирц ўтган мавсум «Байер» сафида жами 45 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 140 миллион еврога баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист