locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Флориан Вирц трансфери учун «Байер»га ўз футболчиларидан бирини қўшиб бермоқчи

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
«Ливерпуль» Флориан Вирц трансфери учун «Байер»га ўз футболчиларидан бирини қўшиб бермоқчи
ФОТО: Getty Images

«Ливерпуль» «Байер»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Флориан Вирц трансфери учун кўрсатилган мағлубни тўлашга рози, шунингдек, шартномага ўз футболчиларидан бирини қўшиб беришга ҳам тайёр. Бу ҳақда журналист Флориан Плоттенберг хабар бермоқда.

Манбага кўра, Леверкузенликлар мерсисайдликлар билан 22 ёшли футболчининг трансфери бўйича тезлик билан келишувга эришмоқчи. Бироқ кўп нарса инглиз жамоасининг биринчи таклифига боғлиқ бўлади.

Аввалроқ ОАВда «Ливерпуль» Вирц трансфери учун 150 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Вирц жорий мавсум барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 140 миллион еврога баҳоланмоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг