locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» «Энфилд»да мағлуб бўлиш бўйича янги антирекорд ўрнатди

«Қизиллар» жорий мавсум жами 9 та ўйинда имкониятни бой берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпул» «Энфилд»да мағлуб бўлиш бўйича янги антирекорд ўрнатди
ФОТО: Getty Images

Opta’нинг хабарига кўра, «Ливерпул» жорий мавсумда уч бор уч тўп фарқи билан мағлубиятга учради — бу клубнинг 1929/30-йилги антирекордини такрорлашдир.

«Энфилд»да «қизиллар» Чемпионлар лигасида «PSV»га 1:4, АПЛда «Ноттингем Форест»га 0:3, Англия Кубогида эса «Кристал Пэлас»га 0:3 ҳисобида ютқазди.

Умуман олганда, «Ливерпул» бу мавсум тўққиз марта мағлуб бўлган. Ҳозирча Арне Слот жамоаси Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.

Кейинги турда «Ливерпул» ички чемпионатда «Вест Хэм»га қарши майдонга тушади. Таъкидлаш жоиз, «қизиллар» мамлакатнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг