«Ливерпуль» Эндрик учун 65 млн евро таклиф қилишга тайёр
Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Эндрик "Лион"да ижара асосида тўп тепди.
ФОТО: Getty images
"Реал" ҳужумчиси Эндрик фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes хабар берди.
Манба маълумотига кўра, бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. Агар клубнинг янги бош мураббийи Андони Ираола трансферни маъқулласа, "қизиллар" ҳужумчи учун 65 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Бундай миқдордаги таклиф "Реал"ни ўз футболчисини сотиш масаласини кўриб чиқишга ундаши мумкин.
Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Эндрик "Лион"да ижара асосида тўп тепди. У Франция клуби сафида барча мусобақалар ҳисобида 21 та учрашув ўтказиб, 8 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист