“Ливерпуль” Эллиотт билан хайрлашмоқчи
Фото: Getty Images
"Ливерпуль" ярим ҳимоячи Ҳарви Эллиоттини сотиб юборишга тайёр.
The Athletic хабарига кўра, “қизиллар” 22 ёшли футболчининг трансферидан камида 40-50 миллион фунт ишлаб олмоқчи.
Мерсисайдликлар барча таклифларни кўриб чиқишга ва уни муҳокама қилишга тайёр.
Эллиот хизматига “Ньюкасл” ва “Лидс” жамоалари қизиқиш билдирган. Шунингдек, “Селтик” ижарага олиш таклифини ўртага ташлаган.
Харви Эллиотт ўтган мавсумда АПЛда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. У майдонда ўртача 20 дақиқа ҳаракат қилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист