locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» Эллиот Андерсон учун курашга қўшилди

23 ёшли яримҳимоячига «МЮ» ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпул» Эллиот Андерсон учун курашга қўшилди
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» «Ноттингем Форест» яримҳимоячиси Эллиот Андерсонга қизиқиш билдираётгани хабар қилинмоқда. Бироқ футболчининг ўзи «Манчестер Юнайтед»га ўтишни ва Рубен Аморим қўл остида ишлашни истамоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри маълум қилди.

Манбага кўра, 23 ёшли футболчи «қизил иблислар»нинг асосий трансфер мақсадига айланган. «Форест» Андерсон учун 120 миллион фунт стерлинг (136,8 миллион евро) талаб қилмоқда.

Шунга қарамай, манкуниянликлар музокаралар орқали сумма 60 миллион фунт (68,4 миллион евро) атрофида келишиб олишларига ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Андерсон 2024 йил ёзида «Ньюкасл»дан «Ноттингем Форест»га кўчиб ўтган эди. Шу вақт ичида у барча турнирлар доирасида 56 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 7 та голли узатма қайд этган.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, Андерсоннинг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг