«Ливерпуль» Экитикенинг жароҳат олганини тасдиқлади
Франциялик ҳужумчи ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади.
ФОТО: Getty Images
Англиянинг «Ливерпуль» клуби ўз расмий сайтида франциялик ҳужумчи Уго Экитикенинг жароҳати борасида маълумот эълон қилди. Футболчи Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасидаги «Пари Сен-Жермен»га қарши жавоб учрашувининг (0:2) 31-дақиқасида захирага олинган эди.
«Тиббий кўрик натижалари футболчининг ахилл пайи шикастланганини тасдиқлади. Шу тариқа, Экитике жорий клублараро мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади ва шу ёзда Франция терма жамоаси сафида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди.
Қўшимча маълумотлар ўз вақтида тақдим этилади. Уго «Ливерпуль»даги барча инсонларнинг тўлиқ қўллаб-қувватлаши остида», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.
Насрулло Каримов
Журналист