«Ливерпуль» Экитике трансферига 100 млн евро сарфламоқчи
“Айнтрахт” ҳужумчиси Уго Экитике фаолиятини “Ливерпул”да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда The Athletic нашри.
Манбага кўра, мерсисайдликлар 23 ёшли франциялик форвард анчадан бери диққат билан кузатиб келмоқда.
Инглиз клуби ва Экитике олти йиллик шартнома борасида келишган. Экитике айнан “Ливерпуль” сафида тўп суришни истагани сабабли унга қизиқиш билдирган “Ньюкасл” билан музокараларни тўхтатган.
“Ливерпуль” клуби Угонинг трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр. Фақат клуб ушбу тўловни бир неча муддат давомида тўлашни режалаштирмоқда.
Ўтган мавсумда у “Айнтрахт” сафида лига доирасидаги 33 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол муаллифига айланган. Transfermarkt портали Экитикенинг қийматини 75 миллион еврога баҳолаган.