«Ливерпуль» Дюмфрис билан музокаралар олиб борди, «Интер» ҳимоячи учун 25 млн евро талаб қилмоқда
Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида «Интер»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Дензел Дюмфрисни нишонга олди. Таниқли инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, мерсисайдликлар аллақачон 29 ёшли футболчининг агентлари билан музокаралар ўтказган.
Италия клуби ўз етакчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр, бироқ бунинг эвазига аниқ нарх белгиланган. Маълумотларга кўра, «нерадзуррилар» нидерландиялик футболчи учун 25 миллион евро талаб қилмоқда. Қизиғи шундаки, нуфузли Transfermarkt портали ҳам айни дамда футболчининг бозор қийматини айнан шу миқдорда баҳолаган.
Дензел Дюмфрис 2021 йилдан буён Милан клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча турнирларда 15 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 3 та гол ёллашга муваффақ бўлди. Тажрибали ҳимоячининг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар имзоланган.