«Ливерпуль» Дарвин Нунесга нарх белгилади
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
«Ливерпуль» ҳужумчиси Дарвин Нунес ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар бермоқда.
Манбага кўра, мерсисайдликлар уругвайлик футболчи учун камида 70 миллион евро олишни кутмоқда. Аввалроқ, қишки трансферлар пайтида «Ан-Насср» Нунес учун шунча сумма таклиф қилганди, аммо ўшанда трансфер амалга ошмаган.
Маълумот учун, Нунес ўтган мавсум барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 45 миллион еврога баҳоланмоқда.