locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» «Челси» юлдузи учун курашга қўшилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпул» «Челси» юлдузи учун курашга қўшилди
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» «Челси»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кристофер Нкункуга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Footmercato нашри хабар берди.

Манбага кўра, мерсисайдликлар 27 ёшли футболчи билан музокараларни бошлаб юборган. «Қизиллар» Нкунку учун курашда «Ньюкасл» ва «Бавария» билан рақобатлашишига тўғри келади.

Маълумот учун, Нкунку 2023 йилнинг ёзидан буён «Челси» сафида ўйнаб келмоқда. У жорий мавсум барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчининг «аристократлар» билан тузган амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Унинг Transfermarkt’даги нархи 45 миллион евросига баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг