locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» бутун эътиборини «Аталанта» яримҳимоячисига қаратди

Мерсисайдликлар қишки трансферлар пайтида янги футболчиларни харид қилмоқчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпул» бутун эътиборини «Аталанта» яримҳимоячисига қаратди
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Ливерпул» клуби қишки трансфер ойнасида Италия А Серияси вакили «Аталанта» яримҳимоячиси Эдерсонни сотиб олишга киришиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, «қизиллар» бош мураббийи Арне Слот жамоага жисмонан кучлироқ ва атлетикроқ яримҳимоячи қўшишни истамоқда. Унинг фикрича, ҳозирги таркибдаги футболчилар бу талабларга тўлиқ жавоб бермаяпти.

«Аталанта» Эдерсонни сотишни хоҳламаса-да, қиш мавсумида келиб тушиши мумкин бўлган таклифларга тайёрланмоқда. Шунингдек, бразилиялик яримҳимоячини қўлга киритиш борасида «Ливерпул»нинг асосий рақобатчиси сифатида «Ньюкасл» тилга олинмоқда.

Эдерсон жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма қайд этган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 45 миллион евронни ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг