locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» Бредли Баркола трансфери устида ишламоқда

Франциялик футболчининг ўзи АПЛга кўчиб ўтишга рози.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» клуби ПСЖнинг 23 ёшли вингери Бредли Барколани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда «Le10Sport» журналисти Алексис Бернард хабар берди.

Ҳужумнинг чап қанотини кучайтирмоқчи бўлган «қизиллар» Барколани Европадаги энг иқтидорли ёш футболчилардан бири деб ҳисобламоқда. Манбага кўра, франциялик футболчининг ўзи ҳам ўтган ёздагидан кўра ҳозир Англияга кўчиб ўтишга кўпроқ мойиллик билдирмоқда.

Маълумот учун, Баркола жорий мавсумда барча турнирларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 7 та ассист қайд этди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг