locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» бор эътиборини Хулиан Алваресга қаратиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» бор эътиборини Хулиан Алваресга қаратиши мумкин
ФОТО: Getty Images

Англиянинг «Ливерпуль» клуби «Атлетико Мадрид» ҳужумчиси Хулиан Алваресга қизиқиш билдирмоқда ва ёзги трансферлар вақтида уни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, мерсисайдликлар Алваресни қўлга киритиш учун ҳамма нарсага тайёр. Келишувни амалга ошириш учун «қизиллар» трансфер учун тўланадиган маблағдан ташқари Дарвин Нунесни ҳам ишга солмоқчи.

Маълумот учун, Хулиан Алварес жорий мавсум «Атлетико Мадрид» сафида 51 та ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 90 миллион евроға баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг