locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Барколяга қизиқиш билдирмоқда

Transfermarkt портали ўйинчининг бозор қийматини 70 миллион евро деб баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» Барколяга қизиқиш билдирмоқда
ФОТО: Getty images

“Ливерпуль” 23 ёшли қанот ҳужумчиси “ПСЖ” вингери Бредли Барколяни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Le10Sport нашри журналисти хабар берди.

Маълум қилинишича, “қизиллар” ҳужумнинг чап қанотини кучайтириш учун юқори савиядаги футболчи изламоқда. Клуб фикрига кўра, Барколя ҳозирги пайтда Европанинг энг истиқболли ёш ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

Аввал ҳам инглиз жамоаси француз футболчисига қизиқиш билдирган, бироқ ўша пайтда трансфер амалга ошмаган эди. Манбага кўра, ҳозир Барколя ўтган ёзга нисбатан клубни ўзгартиришга кўпроқ мойил.

Transfermarkt портали ўйинчининг бозор қийматини 70 миллион евро деб баҳоламоқда. Жорий мавсумда Барколя барча мусобақаларда 48 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг