«Ливерпуль» Барколя учун даъвогар
23 ёшли Баркола 2023 йилдан буён Париж клубида ўйнаб келади.
ФОТО: Getty images
“ПСЖ” вингери Брэдли Барколя фаолиятини “Ливерпул”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар берди.
Манбага кўра, мерсисайдликлар ҳужумчи Муҳаммад Салоҳга муқобил вариантларни изламоқда. Барколя асосий номзод сифатида кўрсатилмоқда.
Аввалроқ Салоҳ жамоа бош мураббийи Арне Слот ва клуб раҳбариятига танқидий фикр билдирган эди.
Маълумот учун, 23 ёшли Баркола 2023 йилдан буён Париж клубида ўйнаб келади. Ушбу мавсумда у 25 ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва бешта голли узатма берди. Унинг “ПСЖ” билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнигача мўлжалланган. Transfermarkt портали Барколанинг бозор қийматини 70 млн евро деб баҳолайди
Розикжон Султонмуродов
Журналист