locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Ливерпул\" Барколани трансфер қилиш учун бор имкониятини ишга солади

Томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Англиянинг "Ливерпул" клуби ПСЖ вингери Бредли Барколани ёзги трансфер ойнаси ёпилишидан олдин ўз сафига қўшиб олиш учун барча имкониятларни ишга солмоқчи.

Sky Germany журналисти Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, мерсисайдликлар футболчининг шахсий шартлари билан боғлиқ муаммо бўлмаслигига ишонмоқда. Энди асосий масала ПСЖ билан трансфер суммаси бўйича келишувга эришишдан иборат.

Манбаларга кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда ва "Ливерпул" яқин кунларда илк расмий таклифини юборишни режалаштирмоқда. Шунингдек, Барколанинг ўзи ҳам жорий ёзда Париж клубини тарк этишга тайёр экани айтилмоқда.

Бироқ ПСЖ 23 ёшли француз вингер учун жуда юқори трансфер пули талаб қилмоқда. Шу сабабли битим амалга ошиши кўп жиҳатдан клублар ўртасидаги музокаралар натижасига боғлиқ бўлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг