«Ливерпул» Барколага янги таклиф юборади
«Ливерпул» ПСЖ вингери Бредли Барколани трансфер қилиш бўйича Париж клубига янги таклиф юборашга тайёр. Инсайдер Николо Скиранинг маълумотига кўра, мерсисайдликлар футболчини трансфер ойнаси асосий мақсади сифатида кўрмоқда.
«Ливерпул» янги таклифни шу ҳафта ичида юборашни режалаштирмоқда. «Арсенал» ва яна бир клуб ҳам 23 ёшли футболчига қизиқиш билдирган, бироқ ҳозирча Баркола учун курашда «Ливерпул» етакчилик қилмоқда.
Мерсисайдликлар футболчининг ўзи билан шартнома шартларини аллақачон келишиб олган. Баркола «Ливерпул» билан 2032 йилгача мўлжалланган шартнома тузишга рози бўлган. Энди асосий масала клублар ўртасидаги келишувга боғлиқ.
Баркола жорий мавсумда ҳали майдонга тушмади. У ПСЖнинг сўнгги икки учрашуви учун ҳам қайдномага киритилмади. Бу эса унинг Париж клубидаги келажаги борасидаги саволларни янада кучайтирмоқда.