locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Баркола учун 100 миллион евродан ортиқ таклиф қилди

Франциялик ҳужумчи Париж клуби сафида 152 та учрашувда 39 та гол уриб, 37 та голли узатмани амалга оширган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Ливерпуль» ва ПСЖ ҳужумчи Бредли Баркола трансфери бўйича расмий музокараларни бошлади.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, мерсисайдликлар 23 ёшли футболчи учун 100 миллион евродан ортиқ таклиф йўллаган. Бироқ бу сумма ҳозирча ПСЖ талаб қилаётган маблағдан анча паст. Музокаралар давом эттирилади.

Барколанинг ўзи ҳам фаолиятини «Ливерпуль»да давом эттиришни истамоқда. Аввалроқ футболчи ПСЖдаги ўйин вақти ҳамда жамоадаги ролига қониқмаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Франциялик ҳужумчи Париж клуби сафида 152 та учрашувда 39 та гол уриб, 37 та голли узатмани амалга оширган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг