«Ливерпуль» Ассан Оедраого учун 40 миллион евро сарфлашга тайёр
«Ливерпуль» клуби «РБ Лейпциг» яримҳимоячиси Ассан Оедраогони ўзининг трансфер мақсадлари рўйхатига киритди. Мерсисайдликлар 19 ёшли футболчи учун тахминан 40 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда журналист Экрем Конур маълум қилди.
Манба берган хабарга кўра, «РБ Лейпциг» раҳбарияти Оедраого трансфери бўйича музокараларни 45-50 миллион евродан кам бўлмаган суммада бошламоқчи. Таъкидланишича, ушбу иқтидорли ярим ҳимоячи учун курашда «Ньюкасл» жамоаси ҳам «Ливерпуль»га жиддий рақобат туғдириши мумкин.
Ассан Оедраого жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 18 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ярим ҳимоячининг айни дамдаги бозор қиймати 28 миллион евроми ташкил этмоқда.