«Ливерпул» Арне Слотни истеъфога чиқариши мумкин — Скира
Нидерландиялик мутахассиснинг ўрнини Хаби Алонсо эгаллаши кутилмоқда.
ФОТО: Getty Images
Таниқли инсайдер Николо Скира «Ливерпул» клубидаги эҳтимолий мураббий ўзгариши ҳақида маълумот берди.
Журналистнинг сўзларига кўра, мерсисайдликлар раҳбарияти агар жамоа 2026/27 йилги мавсум учун УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса ёки жорий мавсумни бирорта совринсиз якунласа, Арне Слотни истеъфога чиқариши мумкин.
Нидерландиялик мутахассис ўрнига асосий номзод сифатида Хаби Алонсо кўрилмоқда. Таъкидланишича, испаниялик мураббий «Ливерпул» раҳбариятининг юксак ишончига сазовор бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда жамоа АПЛ турнир жадвалида 42 очко билан олтинчи ўринни эгаллаб турибди.
Насрулло Каримов
Журналист