locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Араухо трансферини эълон қилди

Ўтган мавсумда футболчи Ла Лигада 24 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» Араухо трансферини эълон қилди
ФОТО: Getty images

Уругвайлик ҳимоячи Рональд Араухо 2026/2027 йилги мавсум учун ижара асосида «Барселона»дан «Ливерпуль»га ўтди.

«Биз Рональд Араухони 2026/2027 йилги мавсум учун «Барселона»дан ижарага олиш бўйича келишувга эришдик. Бу келишув ишлаш учун рухсатнома муваффақиятли олиниши ва халқаро келишув жараёнидан ўтилиши шарти билан амалга ошади», — дейилади «Ливерпуль» матбуот хизмати томонидан клубнинг ижтимоий тармоқдаги X саҳифасида берилган хабарда.

Араухо «Барселона»нинг биринчи сардори ҳисобланади ва 2018 йилдан буён клуб тизимида фаолият юритиб келмоқда. Ҳимоячи каталонияликларнинг асосий жамоаси сафида мамлакат ички мусобақаларида саккизта совринни қўлга киритган.

Ўтган мавсумда уругвайлик ҳимоячи «Барселона» сафида барча турнирларда 38 та учрашув ўтказиб, 4 та гол урган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг