locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» АПЛдаги мағлубиятлар сони бўйича сўнгги 11 йилдаги энг ёмон мавсумини ўтказмоқда

Жамоа 11-бора мағлуб бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» АПЛдаги мағлубиятлар сони бўйича сўнгги 11 йилдаги энг ёмон мавсумини ўтказмоқда
ФОТО: Getty images

"Манчестер Юнайтед" Англия чемпионатининг 35-тур учрашувида "Ливерпуль"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Арне Слот жамоаси учун бу мағлубият жорий АПЛ мавсумидаги 11-чи бўлди. "Ливерпуль" охирги марта лигада бунча ёки бундан кўп ўйинда 2014/2015-йилги мавсумда мағлуб бўлганди — ўшанда мерсисайдликлар ҳисобида 12 та мағлубият бор эди.

Жорий чемпионат давомида "Ливерпуль" икки мартадан "Манчестер Сити" (0:3, 1:2) ва "Манчестер Юнайтед"га (1:2, 2:3) мағлуб бўлди. Шунингдек, жамоа "Брайтон" (1:2), "Вулверхэмптон" (1:2), "Борнмут" (2:3), "Ноттингем Форест" (0:3), "Брентфорд" (2:3), "Челси" (1:2) ва "Кристал Пэлас"га (1:2) мағлуб бўлган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг