locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» АПЛда Слот қўл остида илк бор 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади

Бундай натижа илк бор 2023 йилнинг декабрида кузатилган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» ва «Лидс Юнайтед» Англия Премьер-лигасининг 19-тур учрашувида 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу тариқа, «Ливерпул» бош мураббий Арне Слот қўл остида Англия чемпионатида илк бор голсиз дуранг қайд этди. Бу ҳақда Squawka нашри X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Шунингдек, бу «Ливерпул»нинг Англия Премьер-лигаcидаги 2023 йил декабридан бери қайд этилган илк 0:0 ҳисобидаги дуранги бўлди. Ўшанда мерсисайдликлар «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳс олиб борган эди.

«Лидс Юнайтед» турнир жадвалида 19 ўйиндан сўнг 21 очко билан 16-ўринда бормоқда. «Ливерпул» эса 33 очко жамғариб, тўртинчи поғонани эгаллаб турибди. Чемпионат пешқадами — 45 очкога эга «Арсенал».

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг