locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпул» Анжело Штиллерга қизиқиш билдирмоқда: «Штутгарт» ярим ҳимоячи учун камида 60 миллион евро талаб қилмоқда

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпул» Анжело Штиллерга қизиқиш билдирмоқда: «Штутгарт» ярим ҳимоячи учун камида 60 миллион евро талаб қилмоқда
Расм: gettyimages.com Анжело Штиллер

«Штутгарт»нинг марказий ярим ҳимоячиси Анжело Штиллер фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. 24 ёшли футболчига «Ливерпул» катта қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда Stuttgarter Nachrichten.

Манба маълумотига кўра, англияликлар Штиллерни жарим ҳимояни мустаҳкамлаш учун жиддий номзод сифатида кўрмоқда. «Штутгарт» футболчини фақат 60 миллион евродан кам бўлмаган маблағга сотишга тайёр. Акс ҳолда клуб музокара ўтказиш ниятида эмас.

Штиллер якунланган мавсумда барча мусобақаларда 45 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 9 та голли пас берди. Унинг «Штутгарт» билан тузган шартномаси 2028 йилгача амал қилади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг