locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Андерсон учун 136 млн евро таклиф қилиши мумкин

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» Андерсон учун 136 млн евро таклиф қилиши мумкин
ФОТО: Getty images

“Ливерпуль” “Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ футболчининг ўзи “Манчестер Юнайтед”га ўтишни ва Рубен Аморим қўл остида ишлашни истаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда ТЕАМtalk нашри хабар берди.

Манбага кўра, 23 ёшли футболчи “қизил иблислар”нинг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади. “Ўрмончилар” Андерсонни сотишга қарши эмас, аммо бунинг учун 120 миллион фунт стерлинг (136,8 млн евро) талаб қилмоқда.

Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, Андерсоннинг бозор қиймати 45 миллион еврога тенг.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг