locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Алиссоннинг ўрнига учта номзодни кўриб чиқмоқда

Рўйхатда Мамардашвили ва ЖЧ қаҳрамони бор.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Агар бразилиялик дарвозабон Алиссон Бекер келаётган ёзда «Ювентус»га ўтадиган бўлса, «Ливерпуль» унинг ўрнини босиши мумкин бўлган учта номзодни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда TuttoJuve нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, мерсисайдликлар учун биринчи рақамли вариант — жамоанинг ҳозирги аъзоси Георгий Мамардашвили бўлиб қолмоқда. Грузиялик посбон жорий мавсумда клуб миқёсида барча турнирларда 19 та ўйинда иштирок этди. Мамардашвилидан ташқари, «қизиллар» ПСЖ дарвозабони Люка Шевалье ҳамда «Астон Вилла» ва Аргентина терма жамоаси аъзоси Эмилиано Мартинеснинг ҳаракатларини кузатиб боришмоқда.

Жорий мавсумда 33 ёшли Алиссон Бекер клуб миқёсида барча мусобақаларда 34 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 36 та гол олиб чиқди. Бразилиялик дарвозабон 13 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Футболчининг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг