locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Алиссонни сақлаб қолмоқчи

Инглиз клуби бразилиялик дарвозабонни қўйиб юбормайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» Алиссонни сақлаб қолмоқчи
ФОТО: Getty images

«Ливерпуль» дарвозабон Алиссон Бекерга келаси мавсумда клубда қолиб, ўйнашда давом этишини хоҳлашини маълум қилди.

Журналист Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, бу режа ўтган ҳафтадаёқ тасдиқланган, чунки «Ливерпуль» бу ёзда жамоанинг яна бир тажрибали ва муҳим ўйинчисини йўқотишни истамайди.

Аввалроқ 33 ёшли дарвозабоннинг «Ювентус»га ўтишга розилик бергани ҳақида хабар қилинганди.

Ўтган мавсумда Алиссон Бекер «Ливерпуль» сафида барча турнирларда 35 та ўйин ўтказиб, уларнинг 13 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг