locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Алиссонга янги шартнома таклиф қилди

Бироқ у «Ювентус» билан музокара олиб бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпуль» клуби ўз дарвозабони Алиссон Беккерга янги шартнома таклиф қилди. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, мерсисайдликлар 33 ёшли посбонни жамоада камида яна бир мавсум ушлаб қолишга умид қилмоқда. Бироқ бразилиялик дарвозабон айни пайтда унга узоқ муддатли ва молиявий жиҳатдан қулайроқ шартнома таклиф қилаётган Туриннинг «Ювентус» клуби билан ҳам музокаралар олиб бормоқда.

Ҳозирча тажрибали посбон келажаги борасида якуний қарорга келгани йўқ. Алиссон Беккер «Ливерпуль» сафига 2018 йилда «Рома»дан 72,5 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Нуфузли Transfermarkt портали маълумотларига кўра, айни пайтда Алиссон Бекернинг бозор қиймати 17 миллион еврофни ташкил этади. Яримҳимоя ва ҳужум чизиғидаги ўзгаришлардан сўнг, мерсисайдликлар дарвоза чизиғида ҳам жиддий йўқотишга учрамаслик учун бор кучиини ишга солмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг