“Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирмоқчи эмас
“Ливерпуль” дарвозабон Алиссон Бекер билан янги шартнома имзолашни режалаштирмаяпти. Хабарларга кўра, клуб бразилиялик футболчининг келаси ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этишига тайёрланмоқда.
33 ёшли дарвозабоннинг амалдаги шартномаси 2027-йил ёзида якунига етади. Клуб ичида унинг ёши ва сўнгги мавсумлардаги жароҳатлари ҳам келажак бўйича қарорга таъсир қилаётган омиллардан бири сифатида кўрсатилмоқда.
Алиссон жорий мавсумда “Ливерпуль” сафида барча мусобақаларда 4 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ўтказиб юборди. У бир учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Маълумот учун, Алиссон “Ливерпуль” сафида 2018-йилдан буён тўп суриб келмоқда. Клуб унинг кетиш эҳтимолини ҳисобга олиб, дарвозабонлар чизиғида келажак учун вариантларни тайёрлаб бормоқда.