«Ливерпуль» Алиссон бўйича қарор қабул қилди
33 ёшли дарвозабоннинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
«Ливерпуль» бразилиялик дарвозабон Алиссон Беккернинг келажаги борасида қарор қабул қилган. Жамоа футболчини ёзги трансферлар ойнасида қўйиб юборишни режалаштирмаган ва уни мавсум охирига қадар таркибда сақлаб қолган.
33 ёшли дарвозабоннинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган. Аввалроқ Алиссонга «Ювентус» томонидан қизиқиш бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ мерсисайдликлар бразилиялик посбонни жорий трансфер ойнасида сотиш ниятида бўлмаган.
Алиссон 2018 йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жамоа билан икки марта Англия чемпионлиги, Чемпионлар лигаси, Англия Кубоги ва Лига Кубогида ғолиб чиққан.