locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Алисонни сақлаб қолади, Мамардашвили эса ижарага юборилади – манба

Клуб бразилиялик киперни асосий дарвозабон сифатида сақлаб қолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ливерпуль» Алисонни сақлаб қолади, Мамардашвили эса ижарага юборилади – манба
ФОТО: Getty images

«Ливерпуль» клуби келаси мавсум учун дарвозабонлар масаласида якуний қарор қабул қилди.

TeamTalk нашрининг хабар беришича, мерсисайдликлар бразилиялик кипер Алисонни жамоада сақлаб қолади, грузиялик ҳамкасби Георгий Мамардашвили эса ижара асосида бошқа клубга йўл олади.

Манбага кўра, 33 ёшли Алисон янги мавсумда ҳам «Ливерпуль»нинг асосий дарвозабони бўлиб қолади.

Аввалроқ Италиянинг «Ювентус» клуби тажрибали посбонни ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ «Ливерпуль» раҳбарияти ёзги трансферлар ойнасида Алисонни қўйиб юбормасликка қарор қилди.

Шу билан бирга, Георгий Мамардашвили кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун ёзги трансферлар ойнасида ижара асосида бошқа жамоага юборилиши режалаштирилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг