locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ливерпуль» Алексис Мак Аллистерни «Манчестер Сити»га сотмоқчи эмас

«Шаҳарликлар» 27 ёшли аргентиналик футболчини ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун асосий вариантлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистерга қизиқиш билдирмоқда. Инсайдер Бен Жейкобс маълумотига кўра, «шаҳарликлар» 27 ёшли аргентиналик футболчини ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш учун асосий вариантлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.

Мак Аллистернинг номзоди «Манчестер Сити» раҳбарияти томонидан муҳокама қилинган, бироқ ҳозирча клублар ўртасида аниқ музокаралар бошланмаган. «Ливерпуль» эса ўзининг етакчи ярим ҳимоячиларидан бирини сотиш ниятида эмас.

Бундан ташқари, футболчининг отаси ва агенти Карлос Мак Аллистер ҳам яқинда ўғлининг ёзги трансфер ойнасини «Ливерпуль»да қолишига урғу берган. У «Манчестер Сити»га эҳтимолий трансфер ҳақидаги хабарларни рад этган.

Маълумот учун, Алексис Мак Аллистер 2023-йилдан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028-йилгача мўлжалланган, бозор қиймати эса 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг